Menu

Самаркандское городское объединение медиков
0.0/5 оценка (0 голосов)

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси (ШТБ) шаҳар соғглиқни сақлаш тизимининг Давлат бошқарув ташкилоти бўлиб, ўз фаолиятида шаҳар ҳокимлиги ва юқори турган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига бўйсунади. ШТБ шаҳар соғлиқни сақлаш тизимидаги барча тиббий муассасалар учун шаҳар аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатувчи ва ташкиллаштирувчи маъсул ташкилий-услубий марказ ва тезкор бошқарма ҳисобланади. Бир-бири билан вазифали ва ташкилий боғланган, ягона бошқарув остида бирлашган даволаш-профилактика муассасаларнинг мажмуасини акс эттиради. ШТБ шаҳар марказий шифохона негизида ташкил қилинади. ШТБ юридик шахс ҳисобланиб, шаҳар марказий шифохонасининг бош ҳакими томонидан бошқарилади. Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси мустақил ташкилот бўлиб, шаҳар соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий фаолиятини бошқариш ҳуқуқига эга ва шаҳар аҳолисига юқори малакали, ихтисослашган ҳозирги замон тиббиёт фани ва техникасига суяниб, тиббий ёрдам кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасадир.

Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг маъмурияти Мироншох кўчаси 26 манзилдаги биносида жойлаштирилган. Шаҳар тиббиёт бирлашмаси ихтиёрида бино, ҳовли, тегишли жиҳозлар, мол-мулк, тиббий асбоб-ускуналар ва бошқалар мавжуд. Самарқанд шаҳар марказий шифохона таркибига Ўзбекистон кўчаси 31 манзилида жойлашган болаларга сут маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўлими киритилади ва унга тегишли бино, ховли, тегишли жихозлар, мол-мулк, тиббий асбоб-ускуналар ва бошқалар ШТБ ихтиерига ўтади. Шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланган номенклатурага мувофиқ шаҳар ҳокимининг тавсиясига кўра лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғига бўйсунувчи 1-та, яъни амбулатор-поликлиника хизмати, 2-та шаҳар марказий шифохона фаолияти бўйича муовинлари, 1-та даволаш-профилактика ишлари ва 2-та оналик ва болалик муҳофазаси буйича бош мутахассислари булиб, улар хакидаги Низом, вазифалари ва хукуклари бошлик томонидан белгиланади ва тасдикланади; ШТБ таркибий булинмалари (шахар даволаш-профилактика муассасалари, шахар марказий шифохона булимлари, кадрлар, хужалик хизмати ва бошкалар) амалдаги буйрук, йурикномалар ва узларининг Низомларига асосан фаолият курсатадилар. ШТБ Согликни Саклаш бошкармасига бевосита буйсуниб, уз фаолиятида Узбекистон Республикаси Конституцияси, конунлари, Узбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, карорлари ва Фармойишларига, Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг хужжатларига, Вазирлар Махкамасининг карорларига асосан бошкаради хамда Согликни Саклаш Вазирлигининг буйрукларига, вилоят ва шахар хокимликлари карорларига ва бошка меъёрий хужжатларга ва мазкур Низомга амал килади. ШТБ мулкчилик шаклларидан катъий назар, тасарруфидаги худудда жойлашган согликни саклаш муассасаларининг уз ваколатига кирувчи масалаларни хал килишга доир фаолиятини мувофиклаштириб боради ва назорат килади. Согликни саклаш сохасида давлат бошкарувини амалга оширади.

ШТБ шахар ахолисининг сонига, худудлардаги тиббий хизмат курсатиш доирасига, касалликлар курсатгичига ва ахолини ихтисослашган тиббий хизмат эхтиёжига караб, тасарруфидаги таркибий булинмалар ихтисосини узгартиради, янги тиббий муассаса ташкил этади ёки тизимига карашли муассаса, булим фаолиятини тугатади. ШТБ таркибида куп тармокли шахар марказий шифохонаси булиб, унда фаолият курсатадиган бош мутахассислари ва булим бошликлари етук мутахассис сифатида ШТБ-га карашли барча даволаш-профилактика муассасаларига малакали ихтисослашган тиббий ва услубий ёрдам курсатади. ШТБ фаолияти бюджет ва Узбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107 сонли «Узбекистон Республикаси Согликни саклаш тизимини ислох килиш давлат дастури тугрисида»ги Фармонига асосан пуллик хизмат ва хомийлар маблаглари хисобидан амалга оширилади. ШТБ юридик шахс хисобланади, тезкор бошкариш хукуки билан алохида мол-мулкка, мустакил балансга, банк муассасаларида хисоб ракамлари ва бошка хисоб ракамларига, Узбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва уз номи ёзилган юмалок, заруриятга караб кадрларга оид, тиббий хужжатлар учун мухрларга эга булади.

Местоположение

  • Улица: Огахий, 54
  • Ориентир: ресторан Бочка
  • Город: Самарканд

Контактная информация

  • Телефон: +99866 239-02-24, +99866 239-00-59
  • Факс: +99866 233-24-12

Оставить комментарий

Вы комментируете как Гость.